28 Июл 2021 йил 384

Томорқада парваришланаётган "Марихуана"

2021 йил 24 июль куни, Чуст туман ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, Чуст шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйида оқ қоғозга ўралган, ўткир ҳидли, қуритилган моддалар ва томорқасида бир туп нашасимон ўсимликни экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб текшириб кўриш учун олинган.Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 763,79 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги ва ушбу ўсимлик наша ўсимлиги эканлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech