30 Июн 2025 йил 85

Томорқасида тақиқланган экинларни парваришлаётган фуқарога чора кўрилди

Жорий йилнинг 7 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбир давомида, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан, Наманган тумани, “Боғ кўча” маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган, фуқаро Т.Анинг “Тепақўрғон” маҳалласида жойлашган томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, экинлари орасида 4 туп “Каннабис” ўсимликларини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech