18 Июн 2025 йил 359

Томорқасида тақиқланган экинларни етиштираётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 31 май куни Учқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан, Учқўрғон тумани, “Қозоқовул” маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган, фуқаро Р.Ининг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида 150 туп “кўкнори” ўсимликларини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech