26 Май 2025 йил
460
Томорқасида тақиқланган экинларни парваришлаётган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 15 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Косонсой тумани ИИБ ходимлари томонидан, Косонсой тумани, “Тахтакўприк” маҳалласида яшовчи, 1954 йилда туғилган, фуқаро Қ.Ёга тегишли бўлган дала майдони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, дала майдонидаги экинлари орасида 12 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати