23 Май 2025 йил
570
Томорқасида наша ўсимлигини парвариш қилаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 3 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чортоқ тумани, “Балиқкўл” маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган, фуқаро К.Анинг яшаш уйи ҳовлисида 2 туп наша ўсимлигини экиб парваришлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати