23 Май 2025 йил
569
Томорқасида “Кўкнор” етиштирган фуқарога қонуний чора кўрилди
Жорий йилнинг 9 май куни Поп тумани ИИБ ва Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан, Поп тумани “Яккатут” маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган, фуқаро Ш.Знинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, ҳовлисининг томорқа қисмида 32 туп “Кўкнор” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги, шунингдек, яшаш хонадони ичидаги шкафда соф оғирлиги 51,25 грамм бўлган 133 дона кўкнор сомони (маковая салома) сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати