24 Сентябр 2025 йил
84
Томорқасида «Каннабис» ўсимлиги етиштираётган фуқаро аниқланди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 25 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 сентябрь куни Косонсой тумани "Янги шаҳар" маҳалласида яшовчи фуқаронинг маҳалласидаги томорқаси холислар иштирокида текширилганда 8 туп «Каннабис» ўсимлиги етиштириб келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати