18 Июн 2025 йил
359
Томорқасида “Каннабис” ўсимликларини парваришлаётган шахсга чора кўрилди
Жорий йилнинг 22 май куни Чуст туман ИИБ ходимлари томонидан, Чуст тумани, “Ғовасой соҳили” маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган, фуқаро Ж.М ўзига тегишли бўлган томорқа майдонида 33 туп “Каннабис” ўсимликларини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати