13 Ноябр 2021 йил 331

Токчадаги 5 миллион сўм ўғирланди.

Жорий йил 5 ноябрь куни, Поп туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 31 октябрь куни соат 10:30 ларда номаълум шахс, яшаш уйига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, меҳмонхонасининг токчасида турган 5.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech