Тоғда қаровсиз қолдирилган 2 бош мол ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 27 июль куни, Чуст туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 24 июль куни ўзига тегишли бўлган 6 бош қора молларини тоғ ён бағрига боқиш учун олиб бориб, молларни қўйиб юбориб, уйига қайтиб келган вақтида, 2 бош молларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Чуст тумани ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 2001, 1984 ва 1998 йилда туғилган фуқаролар томонидан содир этилгани аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати