19 Апрел 2025 йил
523
Ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида оғуфуруш қўлга олинди
2025 йил 16 апрель куни “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Мингбулоқ туман ИИБ томонидан Тўрақўрғон туманида яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаро Н.Ф Мингбулоқ тумани ҳудудида 2,07 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини танишига 375.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати