6 Май 2025 йил
467
Тинтувда фуқаронинг яшаш уйидан “Марихуана” аниқланди
Жорий йилнинг 18 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Норин тумани ИИБ ходимлари томонидан, “Катта Ўлмас” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро И.Анинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида, яшаш хонадонининг ётоқхонасидан ва оғилхонасидан гугурт қутисига ҳамда қоғозга ўралган, умумий соф оғирлиги 3,90 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати