2 Май 2025 йил
546
Тинтувда фуқаронинг яшаш уйидан “Гашиш” аниқланди
Жорий йилнинг 24 апрель куни вилоят ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида, Давлатобод туман ИИБ ходимлари томонидан, Давлатобод туманининг “Халқлар дўстлиги” маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган, фуқаро Қ.Бнинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида фуқаро яшаш уйида 0,30 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати