Тилла зиракларни ўғирлаган аёллар қўлга олинди.
Жорий йил 26 август куни Наманган туманида яшовчи аёл ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 10:00 ларда, Наманган шаҳар Чорсу маҳалласида жойлашган “Чорсу деҳқон бозори” автошоҳ бекати олдида 4 нафар нотаниш аёллар қулоғида бўлган бир жуфт нархи 1.500.000 сўмлик тилла зирагини кўриш учун сўраб олиб, очиқдан-очиқ талончилик йўли билан олиб, қочиб кетганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Суриштирув ва қидирув ишлари давомида ушбу 4 нафар аёллар шу куни соат 11:30 ларда “Чорсу дехқон бозори”да Мингбулоқ туманида яшовчи яна бир аёлнинг қулоғида бўлган бир жуфт нархи 2.000.000 сўмлик тилла зирагини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, олиб кетганлиги аниқланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этганлдарнинг шахси аниқланиб, улардан далилий ашё олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича 4 нафар аёлга нисбатан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.