3 Ноябр 2021 йил 358

Тилла узукни ўғирлаган шахс ушланди.

Жорий йил 28 октябрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 октябрь куни соат 14:00 ларда номаълум шахс, Чортоқ тумани З.Диёр МФЙ ҳудудида жойлашган тилла-тақинчоқлар сотиладиган бозорда тилла тақинчоқлар сотаётган вақтида, стол устида бўлган нархи 2.250.000 сўмлик 1 дона тилла узугини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech