18 Май 2021 йил 527

Тилла тишларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.

Шу йил 14 май куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 10 май куни соат 13:30 дан соат 15:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига девор ошиб тушиб, хонада бўлган умумий нархи 4.600.000 сўмлик аёллар кийимлик материалларини, 3 дона тилла тишлари ва 3 дона уяли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech