Тилла буюмларни ўғирлаган аёл қўлга олинди.
2022 йил 17 апрель куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 апрель куни соат 09:00 дан 17 апрель куни соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш хонадонига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, шкафда бўлган нархи 4.000.000 сўмлик 1 дона “Клон” номли тилла занжирини, нархи 3.000.000 сўмлик 4 дона аёллар тилла узугини ва нархи 3.000.000 сўмлик бир жуфт тилла балдоғини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 4-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилоятида яшовчи, 1996 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 17 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.