20 Октябр 2020 йил 2958

«Тил яшаса миллат яшайди»

Ҳар бир миллатнинг ўз ватани, ўз оиласи бўлгани каби унинг жонажон ва бетакрор ўз она тилиси ҳам бўлади. Инсон учун ўз оиласи ота онаси, ватани қанчалик қадрли бўлса уни она тили ҳам шунчалик қадрли бўлади. Ҳаттоки гўдак ҳам ўз ватанини, ота-онасини, дунёни бутун борлиқни она тили орқали англайди ва атай бошлайди. Фарзанд тарбиясида  онанинг ўрни беқиёс бўлгани каби ҳаётда ўз ўрнини топишда камолатга етишда тилнинг ҳам ўрни жуда катта аҳамиятлидир. Шу боис тилни онага қиёслаб “Она тили” деб атайдилар. Шу сабаб она тилимизни асраб авайлаб бойитиб тўлалигича авлодларга етказишимиз керак.

1989-йил 21-октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. 1993-йил 2-сентябрда “Лотин ёзуви”га асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисидаги  Қонун қабул қилинди. Давлат тилидаги қонун қабул қилинганлигига 31 йил тўлди. Ўтган шу давр мобайнида она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадиийлиги, тариҳийлиги ва дунё миқёсида  аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маданий-маънавий, мафкуравий ижод, изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.  

Ҳар йили 21-октябр куни мамлакатимизда тил байрами кенг нишонланиши анъанага айланиб қолган, чунки мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг миллий руҳини ошириш маданият ва санъатини юксак поғоналарга кўтариш.

Тил инсоннинг ўз аро алоқа воситаси бўлиб, яратувчининг инсонга берган бебаҳо неъматидир. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгиларидан бири ҳам тилдир. Дунёда ҳар бир ҳалқнинг ўз тили ифтиҳори, нажоти, ҳисобланади. Ҳикматли сўзлар, шеър достонлар, қўшиқлар аввало бирор бир миллатнинг она тилисида дунёга келади. Миллат бор экан, унинг тили ҳам яшайди. Дунёда 5600 дан  зиёд тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили ҳисобланар экан. Уларнинг орасида  ўзбек тилини борлиги унинг мақомдор, соф, пурмано, жозибадор эканлигидан  дарак беради. “Тил яшаса миллат яшайди”.

Мен ўз фикримни Абдулла Орипофни тўрт мисра шеъри билан якунламоқчиман.

 

        Она тилим, сен борсан шаксиз,

        Булбул куйин шеърга соламан.

        Сен йўқ бўлган кунинг шубхасиз,

        Мен ҳам тўти бўлиб қоламан.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Наманган академик лицей  Ахборот-ресурс маркази

раҳбари.  Шохсанам Нормирзаева.

Text to speech