8 Май 2021 йил 385

Тикув машинасига ажратилган кредит пуллари эгасига етиб бормади.

Жорий йил 5 май куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил июнь ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб банкдан 30.000.000 сўм кредит маблағларини ҳисоб рақамига ўтказиб берса ушбу пул маблағлари эвазига 10 кун муддатда тикув машиналарини олиб беришини айтиб, 30.000.000 сўмлик кредит маблағларини ҳисоб рақамига тушириб олиб, унга тикув машиналарини олиб бермаганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech