14 Апрел 2021 йил 651

“Тико” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди.

Шу йилнинг 13 апрель куни соат 21:30 ларда, Янгиқўрғон тумани Янгиқўрғон-Наманган йўлининг 17 км.да, Тико русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, оғир қўшма шикаст ташхиси билан оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech