Тико русумли автомашинани ўғирлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2022 йил 9 март куни соат 07:51 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ 102-тизими операторига қўнғироқ қилиб, шу йил 8 март куни соат 21:00 ларда, ишонч қоғози билан бошқарувида бўлган Тико русумли автомашинани яшаш уйи олдига қўйиб, қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс автомашинасини олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни жияни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро содир этиб, автомашинани Наманган шаҳрида яшовчи, 1958 йилда туғилган бувисини яшаш уйи ҳовлисига олиб бориб қўйганлиги аниқланиб, автомашина жарима майдонига тортилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 март куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати