12 Май 2021 йил 374

Тезкор тадбирда гиёҳванд модда сақлаган ва сотган шахслар ушланди.

Шу йил 8 май куни вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори-2021” кенг қамровли тадбири давомида, Чортоқ туман ИИБ ТЭҚКГ тезкор вакили томонидан олинган тезкор маълумотга кўра, шу куни соат 13:00 ларда, Чортоқ тумани ҳудудида жойлашган чойхонада ўтирган 1964 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги костюмининг ён чўнтагида ўткир ҳидли, қорамтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган. Фуқародан гиёҳвандлик модда қаердан олингани сўралганда, у мазкур моддаларни Учқўрғон туманида яшовчи танишидан сотиб олганлигини  маълум қилиб, тезкор тадбирни давом эттириш истагини билдирган. Холислар иштирокида тезкор тадбир давом эттирилганда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро Матиз русумли автомашинада Чортоқ туманига келиб, тадбирга жалб этилган шахсга икки дона қора рангли елим пакетларга ўралган моддани 200 АҚШ доллари ва 100.000 сўмга сотган вақтида, ходимлар томонидан ушланган.  

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, сотилган модданинг соф оғирлиги 19.53 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, фуқаронинг ёнидан олинган модданинг соф оғирлиги эса 0,82 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган. 

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан икки фуқарога ҳам жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech