21 Июл 2025 йил
611
Тезкор тадбир давомида фуқаронинг яшаш уйидан гиёҳванд модда аниқланди
Жорий йилнинг 3 июль куни Норин тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида Норин тумани, “Яшик” маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган, Д.Анинг ўзининг яшаш хонадонида соф оғирлиги 5,96 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати