Тезкор қидирув натижасида ўғри фош этилди.
Шу йил 4 ноябрь куни Косонсой туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, дарвоза эшиги қулфини бузиб кириб, уй ичида бўлган “SAMSUNG-32” русумли телевизори ва шкаф ичида бўлган 2.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати