Тезкор профилактик тадбир натижаси
Шу йил 4 ноябрь куни Учқўрғон туман ҳудудида “Гиёҳвандлик воситалари психатроп моддалар, кучли таъсир қилувчи препаратларга қарши курашиш” тезкор профилактик ойлиги тадбири давомида, туман ТЭҚКБ бошлиғи, тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлар, Учқўрғон тумани Каттамўғол МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётиб, йўл четида тўхтаб турган, Норин туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салонидан 1 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиси ичида нотўғри геометрик шаклдаги ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 0,38 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати