Терговчи ва суриштирувчилар учун семинар ташкил этилди
Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ахборот-технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятлар, уларни олдини олиш, фош этиш, тергов қилиш методикаси ва виктимологик профилактикасини муҳокама этиш мақсадида суд, прокуратура ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассислари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида Киберхавфсизлик бўлимининг малакали мутахассислари томонидан ахборот-технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятларнинг фош этиш механизмлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, мазкур турдаги жиноятлар юзасидан тайинланадиган экспертиза турлари, амалиётда юзага келаётган муаммолар хусусида Тергов бошқармасининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси маъруза қилди.
Бошқарма Эксперт криминалистика маркази бошлиғи ҳам семинарда қхборот технологияларига дахлдор экспертиза турлари ҳамда рақамли экспертиза ўтказиш учун қўйиладиган саволларга доир маълумотлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби машғулотлар ва семинарлар терговчи, суриштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, тергов сифатини яхшилаш, жиноят ишларини ҳар томонлама, тўла, холисона тергов қилиш, тергов фаолиятида йўл қўйилаётган камчиликларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати