3 Январ 2022 йил 442

Тергов жараёнида фуқаронинг бошқа жинояти ҳам фош этилди

2021 йил 27 декабрь куни, Норин туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 16 ноябрь куни соат 14:30 ларда нотаниш шахс, Наманган шаҳридан Норин туманига Дамас русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқиб, автомашина салонида бўлган нархи 1.800.000 сўмлик “Редми-8” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўрини сўраган.

Норин тумани ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, фуқаро 2021 йил 22 декабрь куни соат 16:00 ларда Дамас русумли автомашинасига Наманган шаҳридан Норин туманига йўловчи сифатида чиққан, Норин туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёлни ҳам нархи 500.000 сўмлик “Самсунг-J5” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech