7 Октябр 2023 йил 2488

Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари учун ўқув машғулоти ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ Мажлислар залида терговчи ва суриштирувчиларга 2023 йил 23 июнь кунидаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суд Пленуми қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов давомида юзага келаётган муаммолар, жиноят ишларини судларда кўриш жараёнида аниқланаётган камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда камчиликларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.

Ўқув машғулотига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов хайъати раиси Адхамжон Мирзаев ва судьялар Авазбек ИнамовИлёсжон Усмоновлар таклиф этилди ҳамда улар томонидан Олий Суд Пленуми қарорининг мазмун-моҳияти бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов давомида юзага келаётган муаммолар, шаҳар-туман терговчи ва суриштирувчилари томонидан судларга юборилган жиноят ишларини кўриш жараёнида аниқланаётган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech