9 Сентябр 2021 йил
335
Темир сейфни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
2021 йил 4 сентябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 13:00 ларда номаълум шахс, яшаш хонадонига эшик қулфини бузиш йўли билан очиб кириб, хонада бўлган нархи 1.000.000 сўмлик темир сейфини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суруштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати