10 Ноябр 2020 йил 477

Телевизор ўғриси қўлга олинди.

2020 йил 7 ноябрь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган “Акфа” деразаларини ишлаб чиқариш цехининг дам олиш хонасидан нархи 2.700.000 сўмлик “Samsung” русумли телевизорини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech