17 Июл 2021 йил 375

"Телеграм"даги фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Жорий йил 12 июль куни, Поп туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи, Фарғона давлат университетининг 4-босқич талабаси, ЖИБ Сирдарё вилояти Боёвут туман суди томонидан шу йил Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан судланиб, 3 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган,
01.02.2021 йил куни Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобига олинган, 1999 йилда туғилган йигит шу йилнинг апрель ойида телеграмм мессенджерида “Агробанк инфо” бот канали ташкил этиб, ушбу бот канал орқали 14 июнь куни ариза муаллифи билан телеграмм мессенджери орқали боғланиб, унга гўёки “Омадли акцияси” доирасида 500.000 сўм пул ютиб олганлиги ҳақида хабар юбориб, алдаб пул маблағини фуқаронинг банк пластик карточкасига ўтказиб беришини билдириб, пластик карточкасининг махфий рақамини ёзиб юборишини айтгани, сўнг пластик карточкасида бўлган 1.570.000 сўм пулларини қўлга киритганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech