“Телеграм” фирибгарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил 13 апрель куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил сентябрь ойида, Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи, 10-синф ўқувчиси, уни ишончига кириб, “Телеграм” ижтимоий тармоғида “Ishonch kredit” номли гуруҳ ташкил қилиб, ушбу гуруҳга 100 та аъзо қўшган шахсга маълум миқдорда пул мукофоти берилиши ҳақида реклама жойлаштириб, аризачи гуруҳга 100 та аъзо қўшганлиги учун уни пластик картасига пул тушириб беришини айтиб, алдаб, “Агробанк” АТБ Наманган шаҳар филиали томонидан берилган банк пластик картасини рақамини олиб, ушбу пластик карта балансида бўлган 14.000.750 сўм пулларини “click evolution” иловаси орқали онасига тегишли банк пластик картасига ўтказиб олиб, пулларни ўзининг шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 20 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати