4 Декабр 2021 йил 381

Телефон ва бошқа буюмлар ўғирланди

2021 йил 28 ноябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган ошхона ишчиси, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 28 ноябрь куни соат 04:00 ларда номаълум шахс, ўзи ишловчи ошхона кийиниш хонасидан нархи 2.700.000 сўмлик “Samsung-А51” русумли ва нархи 2.500.000 сўмлик бўлган “Техnо 15” русумли уяли телефон аппаратлари, нархи 370.000 сўмлик эркаклар курткаси, нархи 250.000 сўмлик спорт оёқ кийими ҳамда 200.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Тўрақўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ТБ терговчиси ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech