Телефон ўғрисининг шахси аниқланди
2021 йил 26 декабрь куни, Поп туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 21:00 ларда, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида кетаётган вақтида нотаниш шахс, қўлида бўлган нархи 700.000 сўмлик “Редми-4” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати