Телефон ўғриси қўлга олинди.
2021 йил 6 февраль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни Наманган шаҳрида жойлашган МЧЖ биносининг эшиги очиқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ичкарига кириб, хонада бўлган нархи 1.400.000 сўмлик “RedMI-7” русумли ва нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung А10” русумли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҲПБ инспекторининг маълумотига асосан, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ сафдор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати