21 Май 2021 йил 389

Телефон ўғирлаган аёл ушланди.

Жорий йил 12 май куни, Норин туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 май куни соат 14:20 ларда номаълум шахс, Норин тумани Хаққулобод ШФЙ Ўзбекистон МФЙ ҳудудида жойлашган “Ucell” номли савдо шаҳобчаси олдидаги савдо растаси устида турган нархи 800.000 сўмлик “Редми-5” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида,  ушбу жиноятни шу туманда 1994 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech