Танишларининг пул ва автомашиналарини ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Янгиқўрғон тумани Бунёдкор МФЙ Исковот кўчаси 18-уйда яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил апрель-май ойларида, Янгиқўрғон тумани Янгиобод МФЙ Соҳил кўчаси 19-уйда яшовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Н уни ишончига кириб, 54.000 АҚШ долларини 20 кун муддатда қайтариб беришини айтиб алдаб, пулларини олиб, ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Бундан ташқари, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ж.Н 2021 йил февраль март ойларида яна уч фуқаронинг нархи 10.000, 10.500 ва 9.500 АҚШ доллар бўлган иккита Жентра ва Нексия-3 русумли автомашиналарини сотиб олиб, пулини беришини айтиб алдаб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 24 март куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати