14 Ноябр 2020 йил 513

Тамаки қоғозига ўралган “Гашиш”

Шу йил 4 ноябрь куни Наманган вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари ва шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Лола МФЙ ҳудудидаги “Жаҳон” бозори олдида шубҳали ҳатти-ҳаракатлар содир этган, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқарони тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги курткасининг чап чўнтагида сигарет ялтироқ қоғозига ўралган, ўткир хидли, тўқ жигарранг рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,4 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech