Тамаки қоғози ичидан “Марихуана” топилди
2022 йил 23 февраль куни Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПМБ катта инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқароларга қарашли Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган дала ҳовлисида дам олиб ўтирган вақтида, ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ёнидан сигаретни ялтироқ қоғозига ўралган, оч-яшил рангли, ўткир хидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 30,41 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 28 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати