21 Август 2025 йил 120

Тамаки маҳсулоти қутисига гиёҳвандлик моддасини яширган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 16 июль куни Поп тумани «Обод» маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Б.О «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудида Спарк русумли автомашинада ўтирган вақтида ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ёнидан бўлган «Кент» номли тамаки маҳсулоти қутиси ичида 0,77 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati

Text to speech