22 Апрел 2021 йил 395

Таъмагирлик йўли билан пул ишламоқчи бўлган шахс ҳамкорликдаги тадбирда ушланди.

Жорий йил 21 апрель куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу туманда яшовчи, фуқаро унга 0,35 гектар ер майдонини кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 3.500.000 сўм пулни таъмагирлик йўли билан талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Шу куни ДХХ Учқўрғон туман бўлими ва туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро  3.500.000 сўм пулларни аризачидан олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 214-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech