30 Декабр 2021 йил 438

Тамаддихонада телефон йўқолди

2021 йил 24 декабрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:30 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган тамаддихонага овқатланиш мақсадида кириб, қўлида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Самсунг А-51” русумли уяли телефон аппаратини стол устига қўйиб қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech