12 Август 2023 йил 619

Тамаддихона мижозларининг ёнидан “Гашиш” топилди

2023 йил 7 август куни Наманган туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилаётган тадбирлар давомида туман ИИБ ходимлари томонидан Наманган тумани Нўғайқўрғон маҳалласи ҳудудида жойлашган “Сарбон” номли ошхонада Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган 2 нафар фуқароларнинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларнинг ёнидан 1 дона 0.5 литр ҳажмдаги, пастки қисми куйдириб тешилган, ички қисмида куйинди қолдиқлари бўлган, шаффоф полиэтилен идиш, 1 дона зажигалка ва 1 дона гугурт қути ичида бўлган овалсимон, тўқ жигарранг, ўткир хидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,2 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech