Талончилик йўли билан телефн ўғирлаганлар қўлга олинди
2022 йил 7 январь куни, Норин туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 6 январь куни соат 19:00 ларда Норин тумани ҳудудида кетаётган вақтида 2 нафар номаълум шахслар келиб, уни қўлида бўлган “Самсунг-А2” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
ВИИБ ТҚХБ катта тезкор вакиллари ва Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 2020 йилда Ўз.Р ЖКнинг 25,169-модаси 3-қисми билан судланган, 1997 йилда туғилган ва Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Бундан ташқари фуқаролар жиноий тил бириктириб, шу йил 5 январь куни соат 18:30 ларда, Норин тумани ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган қизнинг ҳам қўлида бўлган “Реал ми-С21” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талончилик йўли билан олиб кетганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 7 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати