1 Май 2021 йил
383
Талончилик йўли билан ўғирланган телефон эгасига қайтарилди.
Жорий йил 28 апрель куни, Норин туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат соат 14:30 ларда, мактабдан яшаш хонадонига қайтаётганида, бир нафар нотаниш шахс орқасидан келиб, қўлидаги сумкасини ичида бўлган нархи 1.200.000 сўмлик 1 дона “SAMSUNG-А10S” русумли уяли телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати