Талончилик содир этган шахс қўлга олинди
2021 йил 4 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 2 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Наманган шаҳрида кетаётган вақтида унинг эътиборсизлигидан фойдаланган номаълум шахс эгнидаги кийимининг чап ён чўнтагида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Redmi-7 A” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан очиқ олиб, орқасидан қувлашига қарамай, қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати