14 Апрел 2021 йил 408

Талончи узоққа қоча олмади.

Жорий йил 12 апрель куни соат 10:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Давлатобод маҳалласи ҳудудида жойлашган “Яшил деҳқон бозори”да савдо қилиб юрган аёлнинг ёнидаги болалар аравачасидан “Самсунг-Ж7” русумли уяли телефон аппаратини ва 454.000 сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаётган вақтида, аёл кўриб қолган ва ундан телефон аппаратини тортиб олган. Бироқ ўғри қочишга уриниб, аёлни суриб юбориб, ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, 454.000 сўм пулларини оғирлаб қочаётган вақтида ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech