21 Декабр 2020 йил 482

Талончи қўлга олинди.

2020 йил 18 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 16:00 ларда, яшаш уйининг олдида Ласетти русумли автомашинасини тўхтатиб, ўзи яшаш хонадонига кириб кетган вақтида, 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган қизи “Автомашинангизга қаранг, бир номаълум шахс ўғрилик қиляпти”-деб бақирганидан сўнг, югуриб, автомашинасини қараш мақсадида чиққан вақтида, нотаниш шахс қизини суриб юбориб, автомашинасида бўлган “Samsung A3” русумли телефон аппаратини ҳамда 700.000 сўм пулларини талончилик қилиб, олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech