Таълим муассасаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тарғибот учрашувлари олиб борилди
Наманган вилояти ҳудудида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда профилактика тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Шу каби тарғибот тадбири Наманган шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг ота-онлари иштирокида ўтказилиб, унда Наманган вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, мактаб ўқувчиларини йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланиб қолмасликларини олдини олиш борасида ота-оналар ҳам масъул эканликлари ва ўқувчиларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий равишда тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир сўнггида, жиноятлар, жумладан йўл-транспорт ҳодисаларини салбий оқибатлари акс этган видеофильм иштирокчиларга намойиш этилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати