29 Ноябр 2023 йил
4357
Таълим муассасаларида жиноятчиликни олдини олиш бўйича муҳокама йиғилишлари ўтказилмоқда
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи томонидан, Янгиқўрғон тумани ҳудудида жойлашган криминоген вазияти оғир, жиноят салмоғи юқори бўлган Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 2-сон касб ҳунар ва 10-сонли умумтаълим мактабларига борилиб, мактаб ўқитувчилари ва мактаб раҳбарияти иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида мактаб ўқувчилари ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан содир этилаётган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар, бунга сабабчи бўлаётган омиллар ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати